21K72Telegramda ochish
"Бир миллион ишчи ўрни яратилди" афсонаси "беш юз минг ишчи ўрни яратилди" афсонасига айланган холос Учта нарсага - сувнинг оқиши, оловнинг ёниши ва ўтган эпоха архитекторларининг ўтган даврга тош отишларини чексиз кузатиш мумкин. “Бир миллион иш ўрни яратилди, деган маълумот бериларди, амалда ярми ҳам яратилмасди”, дейилмоқда. Ҳозир-чи, ҳозир? Ҳар йили "Ярим миллион ишчи ўрни яратилиши" ҳақидаги ҳали ҳам ўша пафос билан давом этмаяптими? Шаблонлар ўша-ўша эмасми? Улар статистикадан бехабар деб айтиш қийин. 2017 йилдан 2021 йилгача иш билан банд аҳоли сони расмий статистика бўйича жами 240,5 минг нафарга кўпайганини билмасликлари мумкинмас. Нега унда “беш юз минг иш ўрни яратилди, деган маълумот берамиз, амалда юз минг ҳам яратилмади" деб айтилмайди? Нега танқидга келганда ҳозирги замонда эмас, ўтган замонда сўйланади фақат? Билмайман. Умуман ўзи давлат иш ўринлари яратиш билан тўғридан-тўғри шуғулланмаслигини қачон тушунамиз? Ишчи ўринларини бизнес яратади. Бозордаги талабнинг ва таклифнинг доимий ва узвий кенгайиб бориши яратади, давлатнинг вазифаси шу талаб ва шу таклифнинг кенгайишига қулай муҳит яратиш холос. Вазиятни ўрганиш, баҳолаш учун қанақадир критериялар, мақсадли ўлчовлар керак-ку, дерсиз. Ҳа. керак. Бундай муҳим ўлчовлар даромад солиғи тўловчилар сони ва иш билан банд аҳоли сони ва унинг динамикаси. Бўлди. Мен ўша 500 минг ишчи ўринлари амалда ёки босим, бюрократик, тақсимот, яширин ишсизлик йўллари билан ҳам яратилаётган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно этмайман. Лекин меҳнат бозоридаги реал вазият уни қабул қилаяптими? Бир миллион сўмлик иш ҳақига қайд этилган бўш иш ўрнига ишсизлар тарафидан талаб борми? Агар талаб бўлмаса, талаб бўлмаган бу иш ўрнини бўш иш ўрни деб атасак бўладими? Яқинда ҳокимлардан бири бир миллион сўм маошли бўш иш ўринлар борлиги, лекин маҳаллалардаги ишсизлар бу ишни истамаётганидан нолиб қолганди. Меҳнат бозори ҳам бошқа товар ва хизматлар бозори сингари бозор. Ҳеч ким ўзининг зиёнига ишлашни истамайди. Яъни, бир миллион сўмлик ишдан кўра ишсизлик нисбий афзалроқ. Меҳнат бозори ва ундаги ўзгаришларни кўриш учун ҳокимлар ва вазирлар, майли базавий адабиётларни ҳам ўқишмасин. Ҳеч қурса HeadHunter платформаларидаги таклифлар ва талаблар минимумлари, медианаси ва ўртачаларини кузатиб боришса, ўзларига зиён қилмайди. Ҳаттоки талабалар бир миллион сўмлик иш ҳақини исташмайди ҳозир. Демак, энди ўзимизга ўзимиз ёлғон гапиришни тўхтатадиган бўлсак, меҳнат бозорида талаб мавжуд иш ўринлари ва унинг мундарижаси, меҳнат унумдорлиги ҳақида гапиришни бошлашимиз керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin