Сенат раиси: Охирги 3 йил давомида 590 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди. Ростанми?
Сенат раисига кўра, Охирги 3 йил давомида 590 минг нафарга яқин хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, яна 535 минг нафарга яқин хотин-қиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилгани маълум қилинган.
Охирги уч йил дейилганда 2019, 2020 ва 2021 йиллар назарда тутилган бўлса керак. Бу йиллар давомида, расмий статистикага кўра иш билан банд аҳоли сони 265,8 минг нафарга кўпайган холос.
Умуман янги даврда - 2017 йилдан бошлаб ҳисоблаганда (уёғини қора тарих деб олайлик майли), иш билан банд аҳоли сони расмий статистика бўйича жами 240,5 минг нафарга кўпайган.
Айрим соҳаларда, масалан, қишлоқ хўжалигида иш билан банд аҳоли сони 170 мингга камайган, Янги даврнинг фасади, витринаси деб кўз-кўз қилинадиган қурилиш соҳасида ҳам иш билан банд аҳоли камайган.
Шунинг учун, фалон нафар фуқарони ёки пустонча аёлни иш билан таъминладик дейилган баландпарвоз маълумотларга жудаям эҳтиёткор бўлган маъқул . Янги даврда росмана ошган бўлса мардикорлар сони, меҳнат мигрантлари сони ошди. Лекин бу бўйича аниқ статистика ихтиёримизда ёки очиқ манбаларда мавжуд эмас.