46 354
Давлетовнинг ёзишича, жорий йил, апрелнинг 20 санасигача “Аёллар дафтари”га киритилган 355 564 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилибди. Статистика батафсил ўқиб кўрилса, яхши рақамлар ҳам кўзга ташланди.
Масалан, 147 280 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Боқувчисини йўқотган 66 720 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдамлар кўрсатилган. Яна бир — эътиборли жиҳат ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд 46 354 нафар хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилган.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат ўз қарамоғидаги ногирон, боқувчисини йўқотган фуқароларни унутмаслиги, уларга ҳамиша кўмаклар бериб бориши зарур. Бу ишлар ҳам давомли бўлиши керак.
- https://t.me/davletovuz/17595@davletovuz