Яхши хабар: Батумига авиақатнов йўлга қўйилади
Ўзбекистон ҳаво йўллари Грузиянинг денгиз бўйидаги энг асосий туристик шаҳри Батумига тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилмоқда.
Бошланаётган туристик мавсум учун бу жуда яхши хабар. Ўзбекистон учун ҳам, Грузия учун ҳам. Тошкент-Тбилиси қатнови йўлга қўйилгач, ўтган йили ўзбекистонлик туристлар Грузияни ўзлари учун қайтадан кашф этгандилар. Июнь-сентябрь ойларида Ўзбекистондан келган туристлар биринчи марта Грузияга ташриф буюрган ТОП-10 давлатлар рўйхатига киргандилар. Энди бу авиақатновлар нафақат Грузияга туристик оқимни, Ўзбекистонга келаётганлар туристлар сонини ҳам оширишга хизмат қилиши зарур.
Шу маънода Батумига амалга ошириладиган авиарейсларни Самарқанд ёки Бухородан йўлга қўйиш икки томонлама фойдали бўлар эди.
- https://t.me/uzbekistanairways/2392@uzbekistanairways