Пул массаси яна кенгайишни бошлаган
Ҳар йилги мавсумий равишда такрорланадиган, январь ва февраль ойларидаги қисқаришдан сўнг, пул массаси яна кенгайишни бошлаган. Март ойи давомида кенг маънодаги пул массаси 132,7 трлн сўмга (+4.6 трлн.сўм), миллий валютадаги пул массаси 88,4 трлн.сўмга (+2,2 трлн сўм) етган.
Қоида тариқасида пул массаси ўтган йилнинг тегишли даври билан солиштирилиши кўпроқ маънога эга. Демак, ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда, кенг маънодаги пул массаси 26,0%га, миллий валютадаги пул массаси 28,5%га, нақд пуллар эса 24,5%га кўпайган. Бошқача айтганда, пул массаси номинал ЯИМ ўсишидан сал тезроқ ўсмоқда.
Пул массасининг ўсиши вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларда деярли акс этмаган, қолдиқлар деярли ўзгаришсиз қолган - 15,5 трлн.сўм (+0,1 трлн.сўм).