26K44Telegramda ochish
Пул массасининг ўсиши тезлашган Март ойи давомида Кенг маънодаги пул массаси 6,6 трлн.сўмга ўсган ва 281,5 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси янада тезроқ, 8,4 трлн.сўмга кенгайиб 225,5 трлн..сўмдан иборат бўлган. Ой давомида муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 2,8 трлн.сўмга кўпайган ва 52,5 трлн.сўмни ташкил этган. Қишдаги инертликдан кейин март ойида иқтисодий фаолликнинг тикланиши ҳисобига бўлса керак, пул массасининг йиллик ўсиш суръатлари жуда юқорилигича қолмоқда: хусусан, миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 39%га етган. Ликвидлик кенгайиб бормоқда. Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи ой охирида 1,2 трлн.сўмга ўсиб, 22,8 трлн.сўмни ташкил этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin