27K57Telegramda ochish
"Давлат банклари портфелидаги 90 кундан ортиқ муддати ўтган кредитлар улуши 9−10%га етади" Fitch прогнозларига кўра, 2025 ёки 2026-йилларда тўлов муддати 90 кундан ортиқ кечиктирилган кредитлар даражаси (МҲХС бўйича 3-босқич) ўзининг энг юқори нуқтасига — агентлик ҳамкорлик қилаётган банкларнинг умумий кредит портфелининг 9−10%ига етади ва шундан сўнг муддати ўтган кредитларнинг ҳисобдан чиқарилиши ёки қайтарилишига қараб аста-секин пасая бошлайди. “Муаммоли кредитларнинг энг юқори даражаси энг мураккаб сегмент — имтиёзли кредитлаш функциясини бажарувчи давлат банкларида қайд этилмоқда. Кўришимиз мумкинки, сўнгги йилларда ушбу банклар катта ҳажмдаги муаммоларни тан олишган ва шунга мос равишда улар учун катта ҳажмдаги захираларни яратишга мажбур бўлишган, бу эса уларнинг даромадларига таъсир кўрсатган. Давлат банкларининг баъзилари сўнгги бир неча йил ичида зарар кўрмоқда”, — деган Fitch вакили. Сўнгги 5 йил ичида банк секторига ажратилган $2 млрдлик давлат ёрдамини “салмоқли” деб баҳоланган. Давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамнинг асосий қисми имтиёзли кредитлаш вазифасини бажарувчи банкларга йўналтирилган бўлиб, бу маблағлар зарарларни қоплаш, муаммоли кредитларни захиралаш ва банкларнинг капиталлашувини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin