Пул массаси фаол кенгайишда давом этмоқда
Апрель ойида Кенг маънодаги пул массаси 10,5 трлн.сўмга ўсган ва 1 май ҳолатига 292,0 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 6,2 трлн.сўмга кенгайиб, 231,7 трлн..сўмдан иборат бўлган.
Ой давомида муомаладаги нақд пуллар қолдиғи 872 млрд.сўмга кўпайган ва 53,3 трлн.сўмни ташкил этган.
Йиллик ҳисобда пул массасининг фаол ўсиши янада тезлашган: миллий валютадаги пул массасининг ўсиши 40%га етган.
Вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқлар ой давомида 1,8 трлн.сўмга қисқарган ва қарийб 21,0 трлн.сўмни ташкил этган.