23K22Telegramda ochish
“Менким Марказий Осиё фуқароси” Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё -2050 форсайт-семинарида экспертлар минтақа келажагини муҳокама қилишмоқда. Янграган таклифлардан таҳлилчи Азиза Умарованинг умумий ватандошликка оид қарашлари алоҳида эътиборга сазовор: “Минтақа давлатлари алоҳида-алоҳида гапирса, биз қизиқиш уйғотмаймиз. Ўзимизни нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё фуқаролари сифатида қабул қилишимиз учун минтақавий ўзига хосликни ишлаб чиқиш муҳим. Биз буни амалга ошириш қанчалик реал эканлигини баҳолашни давом эттирамиз”. Қайд этилишича, семинарда илгари сурилган таклифлар минтақа давлатлари раҳбарларига ҳам тақдим этилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin