24K58Telegramda ochish
Марказий Осиёнинг умумий орзулари Марказий Осиё-2050 биринчи минтақавий форсайт семинарида янграган таклифларни орзулар деб атаган бўлардим. Лекин улар энди минтақа учун умумий орзулар. Орзулар агар амалий ҳаракатларга кўчса, барибир рўёбга чиқади. Келинг, уларнинг айримлари билан танишамиз. Дарвоқе, Газета уларни бир жойга жамлаган. "Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона криптовалюта — Европа Иттифоқида евро жорий этилишидан олдин мавжуд бўлган ECU (European Currency Unit) каби валютани яратиш; Марказий Осиё тараққиёт банки; Умумий парламент ва ягона қонунчилик базаси; Минтақавий тиббий суғурта" "2030 йилгача икки дарё ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш"; "Сув ва иқлим минтақада бирлашиш ва ишончни тиклаш нуқтаси бўлиши мумкин". "Бизга тарифлар, ўйин қоидалари ва ҳисоб-китоб механизмлари тушунарли бўлган очиқ бозор керак". "Галкыныш газ конлари гуруҳи ҳудудида қазиб олинаётган туркман газини минтақа мамлакатларига экспорт қилиш имконини берадиган Мари — Газли қувурини қуриш". "Марказий Осиёнинг гази Марказий Осиёда қолиши керак, уни босқинчилар ёки ўғри олигархлар ташиб кетмаслиги керак". Буниси менинг орзуим. "Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун чегаралардан ўтишни соддалаштириш, йўлакларни эркинлаштириш керак". "Биз Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқароларига ўз фуқароларимиздек муносабатда бўлишимиз керак".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin