Humans Ўзбекистонга қарши даъво киритди
Humans компанияси Ўзбекистон давлат органларидан кўргани зарар учун компенсация талаб қилиб, Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ - ICSIDда Ўзбекистонга қарши арбитраж бошлаган.
Humans Group бош директори Владимир Добринин “Биз қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаймиз”, деб баёнот берган.
Ўзбекистон бошдан кечираётган рақамли трансформация жараёнида турли тўсиқ ва рақиблар бўлиши тайин, лекин улар Давлат раҳбарининг эркин бозор яратиш, очиқликни кенгайтириш ва ўсишни тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини бекор қилмаслиги керак. Янги давр сиёсатини ҳақиқий қўллаб-қувватлаш — бу адолатли ислоҳотлар ва қонун устуворлигини қўллаб-қувватлаш, кимдир уларни бузганда ҳам сукут сақлаб туришдан ёки бу менга тааллуқли бўлмайди, дея ўгирилиб кетишдан иборат эмас.