23K41Telegramda ochish
Марказий банк Humans даъвоси бўйича баёнот берди “Humans Mobile PTE LTD” компанияси томонидан Ўзбекистон давлат органлари ва идоралари, шу жумладан Марказий банкнинг ҳаракати билан 2003 йил 15 июлдаги “Сингапур Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Битимнинг айрим талаблари бузилганлиги билдирилиб, 2025 йил 20 майда халқаро марказга Ўзбекистонга нисбатан арбитраж жараёнларини бошлаш учун ариза киритилган". “Maroqand” АЖ тўлов ташкилотида фуқароларнинг пуллари қонунчиликда савдоси ва хизмат кўрсатилиши тақиқланган хизматларга (қимор ўйинлар) ўтказилганлиги сабабли, ушбу тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини амалга ошириши 2024 йил 25 сентябрдан бошлаб олти ой муддатга чекланган ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятида аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган". Регулятор, шунингдек, Даъвогарнинг аризаси халқаро арбитраж маркази томонидан иш юритувига қабул қилиниб, ҳозирда арбитраж низосини мазмунан кўриб чиқишга тайёрлаш босқичида эканлиги билдирган ҳолда, иш жараёнларидан келиб чиқиб, қўшимча тафсилотлар бериб борилишини маълум қилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin