Пул массасининг ўсиши апрелда секинлашган
Апрель ойида пул массасининг кенгайиши мартдагига нисбатан сезиларли секинлашган. Кенг маънодаги пул массаси (М2) 7,2 трлн.сўмга ўсиб, 398,3 трлн.сўмга етган (йиллик ўсиш 36,4%). Миллий валютадаги пул массаси эса 8,7 трлн.сўмга кўпайган ва 328,0 трлн.сўмдан иборат бўлган (йиллик ўсиш 41,6%).
Нақд пуллар қолдиғи борасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмаган. Муомаладаги нақд пуллар 827 млрд.сўмга кўпайган ва 66,8 трлн.сўмни ташкил этган. Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар эса 463 млрд.сўмга ошган ва 79,4 млрд.сўмга етган.
Вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ой давомида 370 млрд.сўмга қисқарган ва 1 май ҳолатига 25,5 трлн.сўмдан иборат бўлган.