18K13Telegramda ochish
Нақд пулларнинг пул массасидаги улуши яна орта бошлаган Май ойида Кенг маънодаги пул массаси (М2) 13,2 трлн.сўмга ошиб, 411,4 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 14,2 трлн.сўмга кенгайган ва 342,2 трлн.сўмни ташкил этган. М2 (37,1%) ва миллий валютадаги пул массасининг (43,1%) йиллик ўсиши суръати юқорилигича қолмоқда. Пул массасининг юқори суръатда ўсиши фонида нақд пулларнинг улуши 17,6%гача ошган (ўтган йилнинг октябридан бери нақд пуллар улуши пасайиб бораётганди). Ой давомида муомаладаги нақд пуллар 5,6 трлн.сўмга кўпайган ва 72,4 трлн.сўмга етган. Марказий банкдан ташқаридан нақд пуллар қолдиғи 7,2 трлн.сўмга ошиб, 86,6 трлн.сўмдан иборат бўлган. Вакиллик ҳисобварқаларидаги қолдиқ ой давомида 2,3 трлн.сўмга ошган ва 1 июнга 27,8 трлн.сўмга етган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin