Пул массасининг ўсиши янада тезлашган
Май ойида Кенг маънодаги пул массаси 8,3 трлн.сўмга ўсиб, 226,0 трлн.сўмдан ошган. Миллий валютадаги пул массаси 5,7 трлн.сўмга кўпайиб, 171,6 трлн.сўмга етган.
Пул массасининг барча агрегатлари ошишда давом этмоқда, хусусан муомаладаги нақд пуллар 2,2 трлн.сўмга ошиб, 45,9 трлн.сўмни ташкил этган.
Кенг маънодаги пул массасининг йиллик ўсиши (22,6%) узоқ вақтдан буён биринчи марта ЯИМ номинал ўсишини ортда қолдирган.
Пул массасининг кенгайиши вакиллик ҳисобварақлари қолдиқларида ҳам акс этган. Вакиллик қолдиқлари ой давомида 2,6 трлн.сўмга ўсган ва 17,4 трлн.сўмга етган. Мажбурий резервлар қолдиғи 3,0 трлн.сўмга яқинлашмоқда.