Пул массасининг ўсиши юқори суръатда давом этмоқда
Июнь ойида кенг маънодаги пул массаси 10,4 трлн.сўмга ошган ва 236,4 трлн.сўмга етган. М2 нинг йиллик ўсиши (24,4%) ЯИМ номинал ўсишини бироз ортда қодирмоқда (20,8%).
Миллий валютадаги пул массаси ой давомида 8,8 трлн.сўмга кўпайиб, 180,5 трлн.сўмни ташкил этган.
Пул массасининг барча агрегатлари фаол ўсмоқда, лекин бунда нақд пулларнинг ўсиши тезроқ юз берган. Ой давомида нақд пуллар қолдиғи қарийб 4 трлн.сўмга ўсиб, 49,9 трлн.сўмга етган (ўтган йил сентябрдаги максимум қолдиқ янгиланган).
Ой давомида мажбурий захиралар қолдиғи (+76 млрд.сўм) ўсган бўлса, вакиллик ҳисорбварақлар қолдиғи бироз камайган (- 920 млрд.сўм).