Тўлов-контракт миқдорлари ўртача 15%га ошган
Давлетов 2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқлангани ҳақида ёзмоқда.
2023/2024 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари билан солиштирилса, тўлов суммалари ўртача яхлитланган ҳолда, 15%га оширилгани маълум бўлади.
Масалан, бакалавриатда энг оммабоп ва арзон Педагогика йўналишида тўлов миқдори 6 412 610 сўмдан 7 400 000 сўмгача кўтарилган.
Энг қиммат Ҳуқуқ йўналишидаги тўлов миқдори 9 809 260 сўмдан 11 250 000 сўмгача ошган.
Тўлов-контракт миқдорлари 4 йилдан буён оширилмай келинаётган эди. Стипендиялар миқдори эса 2021 йилдан буён индексация қилинмаган.