1984 ва 2021
1984
"Шундай намойишлар ўтказилардики, уларнинг иштирокчилари Катта Оғани шоколад миқдорини ҳафтасига 20 граммгача оширилгани учун миннатдорчилик билдирардилар. Лекин кечагина шоколаднинг ҳафталик рациони 30 граммдан 20 граммгача камайтирилгани ҳақида эълон қилишгандику. Наҳотки одамлар буни ҳазм қилиб кетаверишса? Ахир бунга атига 24 соат ўтди холос. Ҳа, улар буни ҳазм қилаверардилар".
2021
Тўлов контракт миқдори ошмаган, камайтирилган!
"Белгиланган тартибга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021/22 ўқув йили учун (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт миқдорлари таълим йўналишларига қараб 7 759 440 сўмдан 11 869 440 сўмгача белгиланиб, 34,4 фоизга оширилиши лозим эди. 2021/22 ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари 10 фоиз оширилмаган, балки ўрнатилиши лозим бўлган миқдорга нисбатан 21,1 фоизга кам этиб белгиланган".