Ўзбекистон МДҲда иккинчи иқтисодиётга айланадими?
Бугун Financial Times нашрида "Замонавий Ўзбекистон" деб аталган бир неча серияли мақолалар пайдо бўлди. Ушбу мақолалар асосан ташқи дунёга мўлжалланган бўлсада, ўзбекистонликлар учун ҳам жуда қизиқ бўлиши табиий.
"Яқин йилларда, балки 2030 йилга келиб бизнинг ЯИМ ҳажми бўйича МДҲда иккинчи ўринга чиқади" демоқда вице-премьер Қўчқоров.
"Мирзиёевнинг яна беш йиллик президентлиги ва мамлакат ҳеч қачон бошқа ортга қайтмайди", дейилади навбатдаги мақолада.
"Бу ерда мақсад пул жалб қилиш эмас, сифат жалб қилиш" деган принципларни ўртага ташламоқда Молия вазири Тимур Ишметов хусусийлаштириш, жумладан банкларни хусусийлаштириш жараёнига тўхталиб.