13K53Telegramda ochish
Гап имзолар сонида эмас, партияларда ҳам эмас Турли нозик мавзуларда бемалол мулоҳаза юритадиган Содиқ Сафоев сиёсий партиялар, танқид ва мухолифат тўғрисида қатор яхши фикрларни баён этипти. Хусусан, Сафоев шу йил давомида рўйхатдан ўтказилмаган партиялар масаласига ҳам тўхталган: "Ўша партия керак бўлган 20 минг овоздан икки баравар камроғини йиғган. Ҳеч ким уларга имтиёз бериб, агар қонунни бажармаган бўлса, „майли“, деб кўз юмолмайди. Қонун бу қонун". Сиёсий партияни рўйхатдан ўтказиш учун имзолар сони, биз каби давлатларда, аслида умуман аҳамиятга эга эмас. Масалан, 145 млн аҳолига эга Россияда сиёсий партия тузиш учун 500 имзо кифоя. Лекин миллионлаб тарафдорлари бор Навальний 8 йилдан буён партиясини рўйхатдан ўтказа олмайди. У қайси ном билан партия тузмоқчи бўлса, 3 кун ўтиб ўша номда қанақадир бомжлар ёки пиёнисталар партия тузиб олган бўлиб чиқади. Қирғизистонда партия тузиш учун 10та имзо кифоя. Агар адашмасам, мамлакатда 200 дан ортиқ партия рўйхатдан ўтган. Лекин сайловларда нари борса 30таси қатнашади. 4 ё 5таси парламент ёки кенгашларда ўринга эга. 19 млн аҳолига эга Қозоғистонда партия тузиш учун яқин вақтларгача атига 1000та имзо кифоя бўларди. Лекин тепадан рухсат бўлмагунча биронта партия рўйхатдан ўта олмаган - доим сабаб топилган. Ҳадеб саволлар кўпаявергани учун қўшнилар ҳам рўйхатдан ўтказиш цензини 20000гача кўтариб қўйишди. Рад этиш учун шуниси осонроқ туюлди назаримда. Шу маънода қайсидир партиянинг рўйхатга олиниши ёки олинмаслиги етмиш еттинчи даражали масала. Кўп айтганман, бизда номенклатуравий бошқарув тизими жуда мустаҳкам, партиявий қурилиш асосидаги бошқарувгача ҳали кўп эволюцияларни босиб ўтишимиз лозим. Шунинг учун токи ғоялар кристалланиб, концентрациялашувгача парламент ва кенгашларга сайловларда мустақил номзодларнинг қўйилиши аҳамияти катта. Лекин ҳатто шу томонга қадам ташлашга ҳам катта қўрқув бор Агар эркин давлат, очиқ жамият томон ривожланишни истасак шу тарафига - ўзгача фикри, қараши ва кун тартибига эга шахсларнинг сиёсий майдонга мустақил ва якка ҳолда кириб бора олишига урғу беришимиз керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin