Қозоғистонда стипендиялар оширилди!
1 сентябрдан бошлаб Қозоғистонда магистратура талабаларининг стипендияси 15%га, бакалавриатуранинг стипендияси эса 20%га оширилди.
Энди магистратура талабалари 97 024 тенге (2 530 000 сўм атрофида), бакалавриат босқичидаги талабаларнинг стипендияси 67 200 тенгегача (1 753 000 сўм) миқдорни ташкил этади.
Қарор доирасида ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари (бизнинг коллеж ва техникумларга тўғри келади) талабаларининг стипендиялари 50%га оширилиб, 32 681 тенгега етказилади (852 000 сўм)
- https://t.me/KZgovernment/6839@KZgovernment