53K127Telegramda ochish
Охирги йилларда давлат раҳбари солиқчилар тадбиркорларга кўмакчи бўлиши зарурлиги тўғрисида кўп гапирди. Албатта, солиқ соҳасида вазият анчагина яхшиланди, дейиш мумкин. Бироқ, шундай бўлса-да, тадбиркорларда маълум саволлар ҳалиям бор. Айниқса, фаолиятини кенгайтиришда солиққа оид масалаларда қийинчиликга дуч келаётган тадбиркорлар ва эндигина тадбиркорликни бошлаётган тадбиркорларда бу борада қатор масалалар бўлади. Бу вазиятда ким ёрдамга келади? Албатта, солиқ маслаҳатчилари. Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таркибига қатор солиқ маслаҳатчилари ҳам киритилибди. Хусусан, 12 йилдан бери тадбиркорларга солиққа оид масалаларда ёрдамлашиб келаётган, ҳамда ижтимоий тармоқларда ўз билимлари билан бўлишаётган “United Tax Advisors” директори Мурод Мухамеджанов, шунингдек “SOLIQ KALKULYATORI” директори Умидбек Сафаров, "Tri-S-Audit" корхонаси директори Светлана Голосова, айни шундай солиқ маслаҳатчилардан. Уларнинг кенгаш таркибига киритилгани солиқ консультацияси керак бўлган тадбиркорлар учун фойда бўлиши бир масала бўлса, қонунчиликдаги солиққа оид ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида ҳам ёрдамлари тегиши аниқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin