22K61Telegramda ochish
Солиқчилар билан судлашмаган тадбиркор борми? Тизимда механизм ўзгаряпти Одатда бизда солиқ органлари билан баҳслар тадбиркорнинг бор энергиясини сўриб оладиган йиллар давом этувчи «суд жанглари» билан тугарди. Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши эса бу музликни эритиши мумкин бўлган муҳим қадам. Бу Президент қарори билан тадбиркорлар учун яратилган реал фильтр бўлиб, низоларни судгача босқичда, ортиқча асаббузарлик ва харажатсиз ҳал қилиш имконини беради. Энг муҳими — бу ерда фақат солиқчининг «айтгани айтган» эмас, балки экспертлар иштирокида реал кейслар ва тизимли муаммоларга холис ечим изланяпти. Масалан, бугунги йиғилишда кўрилаётган 4 та ишдан бирида — 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ бўйича баҳсда Эксперт кенгаши тадбиркор фойдасига хулоса берди. Соғлом иқтисодий муҳит учун бундай мулоқот майдони жуда зарур. Аммо механизм ишлаши учун тадбиркорларнинг ўзлари ҳам фаол бўлишлари ва «судга борсам барибир ютқазаман» деган эски стереотиплардан воз кечиб, берилган имкониятдан фойдаланишлари керак. Жараённи жонли кузатинг: https://youtube.com/live/kuMaEHolma0?feature=share

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin