Тил ўрганишни хоҳловчилар ҳозирги вақтда репетиторларнинг кўмагига таянишади. Лекин баъзилар, айниқса, талабалар моддий қийинчилик туфайли дарсларни ярмида ташлаб кетишга мажбур бўлади. Айнан шуни инобатга олган “Ибрат фарзандлари” жамоаси тил ўрганишни хоҳловчилар учун махсус “Ibrat Academy” мобил иловасини яратишибди. Унда бир вақтнинг ўзида бир нечта тилни ўрганиш имконияти мавжуд экан. Асосийси, дарслар текин. Муҳими, содда тилда тушунтириб берилган. Ёш чегараси ҳам талаб қилмайди.
Мобил иловадан хоҳлаган жойда интернет орқали фойдаланиш мумкин. Албатта, хоҳиш бўлса бўлди.
Иловани юклаб олиш: Android | iOS