
Ўзбек тили байрами муборак!
Бугун Ўзбекистонда ўзбек тили байрами нишонланмоқда. Айнан шу санада она тилимиз ривожига ҳисса қўшаётган, унинг нуфузини мустаҳкамлаш саъй-ҳаракатидаги лойиҳалардан бири "Ибрат Фарзандлари" лойиҳасини эътироф этиш жоиз.
Лойиҳа "Ўзбек тилидан саводхонлик дарслари", глобал дунё учун эса инглиз ва рус тилларида ўзбек тилини ўргатувчи креатив дарсларни тақдим этмоқда ва бу дарслар гўзал тилимиз тараққий этишига хизмат қилиб келяпти. "Ибрат Фарзандлари" томонидан ишлаб чиқилган видеодарслар ёрдамида ўзбек тилини мулоқот қила олиш даражасида ўрганиш мумкин.
Реклама