Қувончли хабар: Қорақалпоғистонга қўшимча 3000 ўрин ажратилади
Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади.
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча ўринларнинг Олий таълим муассасалари қирқимидаги тақсимоти 20 июлга қадар амалга оширилиши айтилмоқда.
Албатта, бу қорақалпоқ жигарларимиз учун жуда қувончли хабар. Қувончли хабарни янада бойитиш учун истак шуки, мазкур қўшимча ўринлар имкон қадар Ўзбекистоннинг Тошкентдаги энг нуфузли университетларида, хусусан Тошкентдаги хорижий ОТМларга ҳам тақсимланиши зарур. Қорақалпоғистонлик ёшларимиз Юридик университетда, Молия институтида, Дипломатияда, Вестминстер, Сингапур, Турин, Вебстер университетларида қанча кўп бўлишса, шунча яхши.
Шу тарзда Қорақалпоқ ёшларининг Ўзбекистонимизнинг бизнес, ижтимоий ва сиёсий элитаси сафига кириб бориши тезлашади. Бирлигимиз ва жипслигимиз янада мустаҳкамланади.
- https://t.me/huquqiyaxborot/14038@huquqiyaxborot