ХВЖ декларациялаш қонуни заруриятини яна эслатган
Жамғарма тавсияларида бошқарув ислоҳотларини жадаллаштириш, жумладан қоидабузарликлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоялаш ва активларни декларация қилиш тизимларини қабул қилиш ҳамда самарали жорий этиш ҳисобдорлик ва инвесторлар ишончини ошириши ҳақида яна бир бор эслатилган.
Халқаро валюта жамғармаси давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкларини декларациялаш бўйича қонун қабул қилинишига камида 2022 йилдан бери ишонтириб келинади (ҳар гал янги важ ва зўр баҳона кўрсатилса керакки, миссия ишонишда давом этмоқда).
2026 йилнинг март ойига келиб, Декларациялаш қонуни қабул қилиш бўйича “сериал узунлиги” "Санта-Барбара"ни ортда қолдирган.