17K12Telegramda ochish
Энг илғор ғоялар майдони — InnoWeek–2026 27–29 октябрь кунлари CAEx мажмуасида InnoWeek–2026 халқаро инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтади. «Ўзгараётган дунё учун илғор инновациялар» мавзусида ташкил этилаётган тадбир етакчи олимлар, стартапчилар, инвесторлар ва бизнес вакилларини бир майдонга жамлайди. Тадбир доирасида энг сўнгги инновацион ишланмалар, маҳаллий ва халқаро стартаплар, илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган лойиҳалар билан танишиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, форумлар, панель сессиялар ва маҳорат дарслари орқали соҳанинг халқаро экспертлари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўласиз. Инновациялар, технологиялар ва янги ҳамкорлик имкониятларига қизиқувчилар учун мазкур ҳафталик муҳим майдон бўлиши аниқ. Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг.

Arxivda shunga yaqin