ХВЖ хурсанд бўлади
Ўзбекистонда яна бир марта “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Аввал ҳам шундай вазифалар белгиланган эди, масалан, 5 йил аввал ҳам қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳукуматга тақдим этилган, лекин парламентга етиб бормаганди. Ўша лойиҳанинг тақдири ҳақида кейинчалик бирон янгилик эълон қилинмаган.
Нима бўлгандаям, давлат хизматчилари даромадлари ва мол-мулкларини декларациялаш қонуни ҳақида 4 йилдан бери сўраётган ХВЖ хурсанд бўлса керак.