Uzum Market логистикаси ҳудудларга чиқмоқда
Uzum Market Ўзбекистоннинг яна 9 та шаҳрида товар қабул қилиш нуқталарини йўлга қўйди. Энди Наманган, Фарғона, Жиззах, Термиз, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Навоий ва Урганчдаги тадбиркорлар товарларини ўз шаҳрида топшириб, уларни мамлакат бўйлаб сотишлари мумкин.
Аввалроқ кўплаб вилоят сотувчилари товарларини Тошкентга мустақил етказиб беришга мажбур эди. Янги нуқталар эса бу жараённи анча соддалаштиради ва қўшимча логистика харажатларини қисқартиради.
Бугунги кунда Uzum Market тармоғи 1800 дан ортиқ буюртма бериш ва қабул қилиш пунктларини қамраб олган. Компания маълумотларига кўра, маркетплейсда ўн минглаб сотувчиларнинг маҳсулотлари жойлаштирилган.
Бу нимани англатади?
— вилоятлардаги тадбиркорлар учун электрон тижоратга кириш осонлашади;
— логистика харажатлари қисқаради;
— янги иш ўринлари яратилади;
— харидорлар учун товарлар ассортименти янада кенгаяди.
Ҳудудларда логистика инфратузилмасининг кенгайиши электрон тижорат бозорида рақобатни кучайтириши ва кичик бизнес учун янги имкониятлар очиши мумкин.