
500 миллион доллар. Uzum Ўзбекистонда электрон тижорат инфратузилмасини ривожлантириш учун киритган инвестиция ҳажми шунча
Компания маълумотига кўра, бу маблағлар логистика марказлари, омборлар, IT инфратузилмаси ва буюртмаларни тезкор етказиб бериш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган.
Бугун Uzum Market ҳамкорлари Ўзбекистондаги энг йирик электрон тижорат логистика мажмуасидан фойдаланмоқда.
2026–2028 йилларда компания пойтахт ва ҳудудларда логистика қувватларини бир неча баробар оширишни, шунингдек, йирик ҳажмли товарлар учун янги саралаш маркази ва омбор мажмуасини ишга туширишни режалаштирган.
Электрон тижорат ривожланиши энди фақат онлайн савдо билан чекланмайди. Бу соҳадаги йирик инвестициялар логистика, IT инфратузилмаси, янги иш ўринлари ва тадбиркорлик имкониятларининг кенгайишига ҳам хизмат қилади.