Uzum турли мамлакатларнинг халқаро инвестиция фондлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорлари учун электрон савдо, ўз логистика инфратузилмаси, рақамли банк ва молиявий сервисларнинг ривожлантиришга қарийб 300 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда. Экотизимга кирувчи молия ва электрон тижорат соҳасидаги миллий платформалар ва сервислар мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришнинг локомотивларига айланади.
KPMG маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида e-commerce ўсиш суръати бўйича етакчи ҳисобланади — келгуси 5 йил ичида саноат 7 баравар ўсади, бозор ҳажми эса 1,8 миллиард долларга етиши мумкин. Шундай қилиб, "Рақамли Ўзбекистон 2030" стратегиясига кўра, мамлакат иқтисодиётининг фаол трансформацияси келгуси йиллар давомида рўй беради.
Манба