23K50Telegramda ochish
Кулранг тариф ё шаффоф тариф: Сув учун янги тарифларда коэффициент ва устамаларни ҳисобга олишганми? Агар шаҳар кенгаши «Тошкент шаҳар сув таъминоти» таклифини қабул қилиб, пойтахт аҳолиси учун бир метр куб сув нархини 1400 сўм, оқова сув нархини эса 1000  сўм этиб белгиласа, айтайлик, кўп қаватли уйда яшовчилар ичимлик суви учун қанча пул тўлайдилар? Бу савол ҳозирча очиқ ва жавобсиз. Чунки келтирилган таклифда амалдаги оширувчи коэффициент ва устамалар бундан буён қўлланилиши ёки бекор қилиниши ҳақида бирон ишора йўқ. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда пойтахт аҳолиси учун бир метр куб сув тарифи 400 сўм ва канализация нархи эса 350 сўмни ташкил этади, лекин устама ва коэффициентлар ҳисобига кўп қаватли уйда яшовчилар бир куб метр сувдан фойдаланганлик учун жами 1400 сўм ҳақ тўлайдилар. Демак, агар коэффициент ва устамалар бекор бўлган бўлса, шу тариф энди 2400 сўмни ташкил этиши керак бўлади. Бекор бўлмаган бўлса-чи?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin