Инфляция суръати пасайиши секинлашса, пул-кредит сиёсатини қаттиқлаштиришга тайёр туриш керак!
ХВЖ миссиясининг IV моддаси бўйича Ижроия кенгаши маслаҳатлашувларини 2026 йил 12 июнда якунлаган. Маърузада қатор хатарлар қайд этилган, муҳим хулоса ва тавсиялар берилган.
"Кутилмаларга нисбатан ноаниқлик юқорилигича қолмоқда. Хатар омиллари аввало геосиёсий кескинликнинг кучайиши туфайли юзага келаётган глобал конъюнктуранинг ёмонлашуви билан боғлиқ бўлиб, бу ташқи талабнинг қисқариши, экспорт нархларининг пасайиши ва халқаро молия бозорларидаги шароитларнинг қаттиқлашувига олиб келиши мумкин. Ички хавфларга проциклик бюджет харажатлари зарурати, мақсадли ва имтиёзли кредитлаш амалиётининг давом этиши, шунингдек таркибий камчиликларни бартараф этишдаги кечикишлар киради. Ўсиш суръатларининг кутилганидан юқори бўлиши хатарлари кутилганидан тезроқ ўтказилаётган таркибий ислоҳотлар билан боғлиқ".
"Солиқ-бюджет сиёсати доирасида аввало иқтисодиётнинг қизиб кетиш хавфларини камайтириш ва буфер (захиралар)ларни тиклашга эътибор қаратиш лозим. 2026 йилда, айниқса даромадлар бўйича режали кўрсаткичларнинг эҳтимолий ошишини ҳисобга олган ҳолда, талаб томонидан босимнинг кучайишига йўл қўймаслик лозим. Йил давомида харажатлар тузатишларини чеклаш инфляцияни пасайтириш ва олиб борилаётган сиёсатга ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Истиқболда бюджет асосини такомиллаштириш, фойдали қазилмалардан олинадиган даромадлар волатиллигининг харажатларга таъсирини самаралироқ чеклашга қаратилган, макроиқтисодий барқарорлаштириш ва даврий интизомни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қўшимча операцион мўлжални (масалан, фойдали қазилмалардан олинадиган даромадларни ҳисобга олмаган ҳолда бюджетнинг бирламчи дефицити юқори чегаравий даражасини) жорий этиш, бунда реал харажат эҳтиёжлари юзага келганда жавоб чораларини кўриш учун мослашувчанликни сақлаб қолган ҳолда, процикликни бартараф этишга ёрдам берар эди".
"Пул-кредит сиёсати ҳали ҳам инфляциянинг мақсадли кўрсаткичи даражасида барқарор мустаҳкамлашга қатъий қаратилган бўлиши керак. Ички талабнинг юқорилигича сақланиб қолаётгани, ижобий ишлаб чиқариш тафовути эҳтимоли, шунингдек Яқин Шарқдаги уруш билан боғлиқ эҳтимолий инфляцион босимни ҳисобга олган ҳолда, пул-кредит сиёсатининг етарлича қатъий йўналишини сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ бўлиб, шу билан бирга инфляция пасайиш суръатилари секинлашган тақдирда уни янада қатъийлаштиришга тайёргарликни сақлаб қолиш лозим. Валюта курси мослашувчанлигини... сақлаб қолиш шокларни юмшатиш, халқаро захираларни ҳимоя қилиш ва инфляцияни таргетлаш тизимининг самарали ишлаши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Валюта бозорларини ривожлантириш, ликвидликни бошқаришни мустаҳкамлаш ва мақсадли ҳамда имтиёзли кредитлашдан босқичма-босқич воз кечиш бўйича ишларни давом эттириш вақт ўтиши билан пул-кредит сиёсатининг трансмиссия механизмини кучайтиради".
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKLLmo02S8AAW0k16Fz6sfWyh6FuckDSQACoxlrGx41qEmYAha9ho04xgEAAwIAA3gAAzwEcontroller.bot
- https://t.me/the_bakiroo/12316@the_bakiroo
- https://www.imf.org/en/news/articles/2026/06/18/pr-26214-uzbekistan-imf-executive-board-concludes-2026-article-iv-consultationimf.org