29K42Telegramda ochish
ХВЖ қаттиқ пул-кредит сиёсатини сақлаб қолиш тавсиясини бермоқда Ўтган ҳафтада Ўзбекистон расмийлари билан қатор учрашувларни ўтказган Яссир Абдих етовидаги Халқаро Валюта Жамғармаси жамоаси Ўзбекистондаги иқтисодий ҳолат, ривожланиш истиқболлари ва иқтисолий сиёсатнинг устуворликлари борасида муҳим баёнот эълон қилган. ХВЖ миссияси иқтисодий ўсиш истиқболларини ижобий баҳолаган ҳолда, қатор хатарлар ҳам сақланиб қолаётганини қайд этган. Минтақавий геоиқтисодий чақириқлар, хом ашё товарлари нархларининг ўзгарувчанлиги, жаҳон иқтисодиёти ўсиши суръатининг тўсатдан глобал секинлашуви, шунингдек, давлат корхоналари ва давлат-хусусий шериклилигига нисбатан шартли мажбуриятларнинг юз бериши мумкинлиги хатарлар ўлароқ саналган. Миссия хулосасига кўра, энергоресурслар бўйича 2024 йил май ойида юз берган тарифлар оширилишининг иккинчи тўлқиндаги самараси, шунингдек, 2024 йил сентябрь -октбярдаги иш ҳақи оширилиши оқибатларидаги ноаниқликлар инфяция кучайиши билан боғлиқ хатарлар яратади. Шу муносабат билан ХВЖ токи маълумотлар инфляциянинг мақсадли кўрсаткичгача пасайишини кўрсатмагунча қаттиқ пул-кредит сиёсатини сақлаб боришни тавсия этмоқда. Айтилишича, Марказий банк, агар инфляция тўсатдан юқори даражага чиққанда, асосий ставкани оширишга тайёр бўлиши керак

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin