Сабаб инфляциядами?
ХВЖ билан охирги икки музокараларда фиксирланган хулосалардан:
"Марказий банк, агар энергетикада тариф ислоҳоти кенг нарх босими ва инфляция кутилмаларига олиб келса, ҳисоб ставкасини оширишга тайёр бўлиши керак".
"Марказий банк, агар инфляция тўсатдан юқори даражага чиққанда, асосий ставкани оширишга тайёр бўлиши керак".
Назаримда, Марказий банк томонидан асосий ставкани кўриб чиқиш учун йиғилишни кейинга қолдирилиши, фақатгина халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари ва мамлакатнинг III чоракдаги макроиқтисодий кўрсаткичлари октябрь ойининг иккинчи ярмида эълон қилиниши билан боғлиқ бўлмаса керак.
Асосий сабаб, барча белгиларига кўра бу — инфляция. Иситиш мавсуми арафасида кутилмалар ёмонлашмоқда, хавотирлар кучайган. Газ бўйича илк оширилган тарифларни аҳоли айнан энди ҳис қила бошлайди (майдан сентябргача бу ҳис қилингани йўқ). Шонли энергетикларнинг антиислоҳотлари натижасида нархи тинимсиз қимматлаётган ёқилғи учун шохобчаларда навбатлар ва тақчилликнинг илк белгилари кўрина бошлади. Илк куз ёмғири таъминотдаги узилишлар бу йил ҳам давом этишини кўрсатди.
Хуллас, якуний қарор учун инфляция динамикасини кузатишга яна вақт керак (кайфиятлар, кутилмаларни ҳам) ва асосий ставкани ошириш ёки оширмаслик борасида таянч мажлисининг ой охирига (шу куни расмий инфляция ҳам эълон қилинади) қолдирилгани тушуниш билан қабул қилиниши ўринли.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/10410@centralbankuzbekistan