"Базавий инфляция июнь ойидан сўнг йиллик ҳисобда пасайишдан тўхтади"
Асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисидаги қарор релизида, Марказий банк инфляция хавотирларига етарлича тўхталгани эътиборли (9 марта инфляция, 3 марта нарх сўзини ишлатилган).
Ставкани ўзгаришсиз қолдириш инфляцияни йил якунида прогноз кўрсаткичларига қадар ва ўрта муддатли даврда 5 фоизлик таргет даражасигача пасайтириш мақсадлари билан изоҳланган. Шу билан бирга йил бошидан пасаювчи тенденцияга эга бўлган базавий инфляция июнь ойидан сўнг йиллик ҳисобда пасайишдан тўхтагани қайд этилган.
Бизнингча, йилнинг қолган ойларида инфляцияни ўтган йилнинг тегишли ойларидан пастроқ ушлаш ва бир хонали даражага тушириш анча қийин бўлади. Монополлашган ва шимолдаги бир манбага сунъий равишда қарамлаштирилган энергетик товарлар нархи ўсишдан тўхтамаётгани, баҳорда ошган тарифларнинг газ бўйича таъсири куздаги истеъмолда яққол билина бошлаши, кутилмалар ёмонлашаётгани ва янада ёмонлашиши мумкинлиги ҳисобга олиниши керак.