26K14Telegramda ochish
Пул-кредит шароитларининг қатъийлиги жорий даражада сақлаб қолинди Регулятор асосий ставканинг 13,5 фоиз, ўзгаришсиз даражада сақлаб қолиш ҳақида қарорини иқтисодиётда юқори талаб ва нархларга оширувчи босимларнинг сақланиб қолаётганлиги фонида инфляция даражасининг прогнозга нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляцион кутилмаларнинг юқори шаклланаётганлиги билан изоҳлаган. Умумий инфляция прогноз коридорининг юқори чегараларида бўлиши кутилмоқда.    Аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари доирасидаги айрим харажатларнинг ўзгариши ва об-ҳаво совуши билан энергия нархлари эркинлаштирилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши иқтисодиёт субъектларининг инфляцион кутилмаларида ҳам намоён бўлаётгани қайд этилган. Ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргетигача барқарор пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларини етарлича қатъий даражада шаклланиши таъминлаб борилади. Бунда, иқтисодиётдаги талаб ва таклиф мутаносиблиги, инфляцион кутилмалар ва таркибий ислоҳотлар суръатларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin