21K15Telegramda ochish
Умумий инфляцияни барқарор пасайиш траекториясига ўтиши маълум вақт талаб этади Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14% даражасида, ўзгаришсиз қолдирди. Бошқарув ўз қарорини инфляцион жараёнларнинг секинлашиши ва базавий инфляцияни пасаювчи траекториясида давом этишини таъминлаш мақсади билан асослаган. Регулятор жорий йил якунида инфляция даражаси 8,7 фоиз атрофида шаклланишини прогноз қилмоқда (аввалги прогноз 7-8 фоиз эди). Айни пайтда умумий инфляцияни барқарор пасайиш траекториясига ўтиши маълум вақт талаб этиши эътироф этилган. Нархларга оширувчи босимлар келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin