Пенсия ислоҳоти Ўзбекистон-2030 стратегиясига ҳам киритилмаган эди
Пенсия ислоҳоти зарурияти ва уни амалга ошириш режалари янги Конституция қабул қилиниши билан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон - 2030" Стратегиясида акс этмаган эди.
Ваҳоланки, 2023 йилга келиб, Пенсия жамғармасининг муаммолари аниқ намоён бўла бошлаган ва ошаётган дефицит тимсоҳ оғзи кўринишини олиб бўлганди.
Қизиқ тарафи, ҳатто хусусий жамғариб бориладиган пенсия тизимини яратиш вазифаси Ўзбекистон-2030 лойиҳасига киритилган бўлсада, кейин тасдиқланган ҳужжатга қўштирилмай, бутунлай олиб ташланган. Орадан 2 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, яна хусусий пенсия жамғармалари ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида сўз очилмоқда (фақат 2030 йилга бориб, лекин бунгаям ишониш қийин, бу худди энергосубсидиялардан воз кечамиз, шаффоф бозор яратамиз ёки тарифларни 3 йил оширмаймиз каби алдовга ўхшайди).
Назаримда, бу кетишда ўзбекистонликлар таълим ва тиббиётда ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилишга тўғри келаётгани сингари, қариганда пенсия таъминоти тўғрисида ҳам ўзлари (иложи борича ҳозирдан) қайғуришни бошлашларига тўғри келади.