24K302Telegramda ochish
Бўлажак пенсионерлар қарилик ҳақида фақат ўзлари қайғуришлари керак Айниқса ҳозирги 40 ва 50 ёшликлар. Мўъжиза юз бериб пенсия ислоҳоти амалга ошса ва пенсия ёши кўтарилса, 30 ёшликлар қанақадир кафолатланган қариликка умид қилишса бўлади. Учта ёмон омил бундай салбий мулоҳазаларга ундайди. Биринчидан, иш билан банд аҳоли сонидан кўра пенсия ва нафақа олувчилар сони тезроқ ўсмоқда. Расмий статистика бўйича иш билан банд аҳоли 2017 йил 1 январдан 2022 йил 1 январгача 13,3 млн.дан 13.5 млн.гача, яъни 1,8%га ўсган бўлса, пенсия ва нафақа олувчилар сони 3,3 млн.дан 4,3 млн.га ёки 30.3 фоизга кўпайган. Яқин ва ўрта истиқболда пенсионерлар сони шу каби суръатда ўсишда давом этади. Лекин ҳозирги мажруҳ иқтисодий сиёсат билан иш билан банд аҳоли сонини ўсиши ва умуман юқори иқтисодий ўсиш ҳақида бундай дейиш жуда қийин. Иккинчидан, 2020 йилдан бошлаб Пенсия тизимининг автономлиги амалда йўқолган ва тизим бюджетнинг ажралмас бир қисмига айланган. Бошқача айтганда, бюджетда пул бўлса, пенсия бўлади, бўлмаса, йўқ. Бюджет таркиби қонун билан қабул қилиш бошланган 2020 йил билан 2023 йил бюджети солиштирилса, Пенсия фондининг даромадлари 29%га ўсган бир шароитда, унинг харажатлари 68%га ошган. Аниқроқ айтганда, бюджетга қўшиб юборилган пенсия фондининг дефицити ошиб бормоқда ва бу дефицит юкламаси бюджет бошқа моддалари зиммасига юкланмоқда. Учинчидан, пенсия тизимининг юкламаси демография ва меҳнат бозоридан ташқарида шаклланиши мумкин эди, агар жамғариб бориладиган пенсия тизими, шунингдек, мустақил пенсия фондлари ишлаб турган бўлса. Лекин биз ўзи ҳали такомилига етиши керак бўлган жамғариб бориладиган пенсия тизимидан 2019 йилда амалда воз кечиб бўлдик ва феълан уни тиклаш ва такомиллаштириш ҳаракатлари кўринаётгани йўқ. Демак, бугунг қарияларга бугунги ёшлар пенсия тўлайди. эртанги қарияларга эртанги ёшлар пенсия тўлайди қабилидаги реставрация қилинган советча тизим сақланиб қолар экан, яқин ва ўрта истиқбол учун эълон қилинган сиёсий консервация иқтисодий турғунликни яратиши инобатга олинса, 1970-80 йилларда туғилганлар бугунданоқ қарилик учун захиралар яратишни бошлашлари керак. Ўзи бу ишни кеча бошлаш зарур эди. Эртага эса жуда кеч бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin