Пенсия олувчилар сони келаси йилда 165 минг нафарга ошади ва қарийб 4,6 миллион кишига етади. Ўртача пенсия миқдори 1,7 млн.сўмдан 1,8 млн.сўмгача, 5,9%га кўпаяди. 2027–2029-йилларда ислоҳотлар амалга оширилмаган тақдирда пенсия тизимининг бюджетга боғлиқлиги юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Мавжуд ҳолат таҳлили норасмий бандлик туфайли даромадлар базасининг чеклангани ва ижтимоий солиқ
Pensiya jamg'armasi
Davlat idoralariКечаги презентация бўйича матбуотга очиқланган таклифлар, хусусан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўзгартиришлар, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш кабилар билан пенсия тизими ислоҳ бўлиб қолади ва шу билан чегараланади, дейиш қийин. Тизимни ислоҳ қилиш билан боғлиқ энг оғриқли ва ёқи
Ўртача пенсиянинг ўсиши секинлашишда давом этади. 2024 йилда ўртача пенсия миқдори 16,0%га, 2025 йилда 10,1%га ўсган бўлса, 2026 йилда атига 7,0%га ўсиши кўзда тутилган. Келаси йилда пенсия олувчилар сони 4 426 мингга етади (янги пенсия олувчилар +310 минг), пенсия тўловининг ўртача миқдори 1 686,8 мингни ташкил этади. Даромадлари тезроқ ўсаётганига қарамай, 2026 йилда ҳам Пенсия жамғармасининг
Spot'нинг Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджановга таяниб маълум қилишича, Пенсия ислоҳоти лойиҳасида пенсияга чиқишнинг энг кам ёшини ошириш кўзда тутилмоқда. Бунда пенсия ёши эркаклар учун — ҳозирги 60 ёшдан 63 ёшгача, аёллар учун — 55 ёшдан 58 ёшгача оширилади. Жараён босқичма-босқич юз беради — пенсия ёши ҳар йили ярим йилга кўтарилади. Муродбек Атаджановга кўра, дунёнинг кўпла
ХВЖ хулосаларида Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизими ислоҳотларга муҳтожлиги, пенсия ёшини ошириш, имтиёзли ставкаларни бекор қилиш ва тўловларни автоматик индексациялашга ўтиш каби таклифлари халқона ислоҳот умидларидан кўра, хавотирларни уйғота бошламоқда. Бежизга Пенсия жамғармаси дарҳол Ўзбекистонда яқин кунларда пенсия ёши ошириш тўғрисида ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмагани ҳақидаги
Октябрда Давлат бюджетининг даромадлари 22,1 трлн.сўмни, харажатлари эса 23,6 трлн.сўмни ташкил этган. Тақдим этилган умумий ойлик рақамлар* бюджетлараро трансфертларни ўз ичига оладими ёки йўқми, айтилмаган. Бунинг учун Консолидациялашган бюджет мундарижаси тўлиқ очилиши керак. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Пенсия жамғармаси ва бошқа фондлар ҳисобидан жамланганда умумий аҳвол кўринади. Росма
Ўзбекистон амалдаги пенсия тизимини ислоҳ қилишга муҳтож. Пенсия жамғармасининг дефицити йилдан йилга ошиб, унинг бюджетга босими ва юкламаси фақат ортиб бормоқда. Бюджетдан Пенсия жамғармасига трансфертлар йилдан йилга ошиб бораётганига эътибор беринг: 2020 йилда 9,1 трлн.сўм; 2021 йилда 12,9 трлн.сўм. 2022 йилда 13,3 трлн.сўм. 2023 йилда 14,0 трлн.сўм (кутилма). 2024 йил бюджетида пенсионерлар
Пенсия ёши билан боғлиқ ёзилган биргина твит қатор телеграм каналларда айланди. Мақсад келаси еттийилликнинг чақириқлари ҳақида тўхталиб, қабул қилишга тўғри келадиган қарорлар орасида пенсия тизимига юклама юқори суръатда ортиб бораетгани муаммоси ҳам борлигини эслатиш эди холос. Қанақадир таклиф ё хоҳишлар эмас. 2020 йилдан буён Ўзбекистон пенсия тизимида аввалги аралаш (биргаликда ва индивиду
Айниқса ҳозирги 40 ва 50 ёшликлар. Мўъжиза юз бериб пенсия ислоҳоти амалга ошса ва пенсия ёши кўтарилса, 30 ёшликлар қанақадир кафолатланган қариликка умид қилишса бўлади. Учта ёмон омил бундай салбий мулоҳазаларга ундайди. Биринчидан, иш билан банд аҳоли сонидан кўра пенсия ва нафақа олувчилар сони тезроқ ўсмоқда. Расмий статистика бўйича иш билан банд аҳоли 2017 йил 1 январдан 2022 йил 1 январг
Ҳар йилгидек энг кўп мақсадли трансфертларни Пенсия жамғармаси олади - 14 трлн.сўм. Кейинги ўринда йўл жамғармаси - 5,3 трлн.сўм. Кучли учликка Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган 1,4 трлн.сўмлик трансфертлар ҳам кирган. Шунингдек Таълим кредитини молиялаштириш жамғармасига ҳам 1 трлн.сўм йўналтирилади.