18K58Telegramda ochish
Пенсия жамғармасига бюджетдан трансфертлар ошишда давом этади Ўзбекистон амалдаги пенсия тизимини ислоҳ қилишга муҳтож. Пенсия жамғармасининг дефицити йилдан йилга ошиб, унинг бюджетга босими ва юкламаси фақат ортиб бормоқда. Бюджетдан Пенсия жамғармасига трансфертлар йилдан йилга ошиб бораётганига эътибор беринг: 2020 йилда 9,1 трлн.сўм; 2021 йилда 12,9 трлн.сўм. 2022 йилда 13,3 трлн.сўм. 2023 йилда 14,0 трлн.сўм (кутилма). 2024 йил бюджетида пенсионерлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида молиялаштириш учун Пенсия жамғармасига трансфертлар 16 трлн.сўмга етиши белгиланган. Пенсия жамғармасининг 2024 йилдаги даромадлари прогнози 46,8 трлн сўмни, харажатлари эса 63,1 трлн сўмни ташкил этади. Кейинги йилларга ҳам прогнозлар оптимистик эмас, Пенсияга жамғармасининг бюджетдан оладиган трансфертларии 2025 йилда 19,0 трлн.сўмга, 2026 йилда 23 трлн.сўмга етиши мумкин. Пенсия олувчилар сони 2023 йил 1 январь ҳолатига 4 346 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2024 йил 1 январь ҳолатига 4 585 минг нафарга етади (+239 минг). Келаси йилга пенсионерлар сони яна 251 минг нафарга ошиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 4 836 минг нафарни ташкил этиши кутилмоқда. Қабул қилишга тўғри келадиган оғриқли, лекин зарур қарорлар орасида пенсия ислоҳотларини амалга ошириш борлигини эсдан чиқармаслик керак бўлади. Бунинг ечимини қанча кейинга чўзсак, товони шунча қимматлашаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin