19K9Telegramda ochish
Италия маданияти ва руҳияти азим Самарқандда Италия кино ва сериаллари дунё миқёсида ўз ўрни ва обрўсига эга. Самарқанд шаҳрида "Евроосиёни ўрганамиз" халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Форумнинг маданий дастури доирасида 1-4 ноябрь кунлари Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида N.I.C.E (New Italian Cinema Festival) янги, Италия фильмлари фестивали ўтказилмоқда. Фестивал ўз тарихига эга. Дебют фестивалларининг 1988 йил АҚШ ва 1993 йилда Россияда бўлиб ўтганининг ўзиёқ унинг нуфузидан далолат беради. N.I.C.Е. уюшмаси юқори сифатдаги дебют итальян фильмларини экспорт қилувчи илк ташкилотлардан бири ҳисобланади ва кўп йиллар давомида чет элда энг муҳим кинофестивалларни ташкил қилиб келган. Шунингдек, фестиваль доирасида «Узоқ йўл» («La lunga corsa»), «Аманда» («Amanda»), «Келажак қуёши» («Il col della avvenire») фильмларини намойиш қилиш ҳам режалаштирилган. Бундай фестиваллар халқларни маданий жиҳатдан яқинлаштиришда ва улар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin