Пенсия жамғармаси директори билан Lolazor’даги суҳбатда пенсия ислоҳоти давомида ўқитувчиларнинг 5 йил олдин пенсияга чиқиши имтиёзи ҳақида ҳам сўрагандик. Мазкур имтиёз 1993 йилдан 2011 йилгача амал қилган, кейин тўсатдан, ҳеч бир тушунтириш ва изоҳсиз бекор қилиб юборилган (ўқитувчилар 25 йил стажи бўлган тақдирда — эркаклар 55 ва аёллар 50 ёшда пенсияга чиқиши мумкин бўлган). Ўтган ёмон замон
Pensiya islohoti
MavzularАмалдаги солидар пенсия тизими мувозанатига қачон ва қандай эришамиз? Қачондир жамғариб бориладиган тизимга тўлиқ ўтиладими? Lolazor'нинг янги сонида Пенсия жамғармаси директори Муродбек Атаджанов билан шу ҳақда гаплашдик. Таклиф этилаётган пенсия ислоҳоти доирасида фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тизими Пенсия жамғармаси тасарруфига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу тизим қандай ишлай
Бош вазир ўринбосари ҳар куни парламентга ҳисоб ва ҳисобот бергани келавермайди. Шундай экан, ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДПниям, Адолатниям вазифаси ҳисоботни қўшқўллаб қувватлашдан ташқари, фурсатдан фойдаланиб, муҳим ижтимоий муаммоларни ва оғриқларни кўндаланг қўйиши ҳам бўлиши керак эди. Бутун Ўзбекистон шу кунларда "пенсия ислоҳоти" кутилмалари билан яшаяпти, газлашмаган ярим Ўз
Миркомил Холбоев охирги ўн йилда ўртача пенсия миқдорининг номинал кўрсаткичларини инфляцияга корректировка қилиб, ўртача пенсиянинг реал ўсиши суръатини ҳисоблаган: “2017-2020 йилларда ўртача пенсия даражаси нархлар ўсишидан секинроқ ўсган (йиллар кесимида ўсиш турлича, масалан 2019 йилда пенсиялар инфляциядан тезроқ ўсган, лекин мазкур давр (3 йил) учун умумий ўсиш инфляциядан пастроқ бўлган).
Статқўм 2016-2025 йиллар оралиғида ўртача пенсия миқдори қандай ўзгарганига оид маълумот билан бўлишмоқда. Унга кўра, охирги 10 йилда Ўзбекистонда ўртача пенсия миқдори 3,3 карра ошган ва 2025 йилда ўртача 1,6 млн.сўмга етган. Ўртача пенсиянинг энг юқори суръатда ўсиши 2024 йилда қайд этилган, кейин суръатда кескин пасайиш рўй берган. Ўзбекистонда пенсия тўловларида айрим тоифа ва соҳалар учун к
Қирғизистонда 1 октябрдан пенсия тўловларининг суғурта қисми 20%гача оширилади. Қўшни қардошларда амалда бўлган қонунга кўра, пенсия тўловлари индексацияси ўтган йилдаги ўртача иш ҳақи ўсиши ва инфляция кўрсаткичига боғланган ва ушбу формула бўйича пенсияларнинг суғурта қисми ўзи 13% ошиши керак эди. Президент Жапаров бугун имзолаган фармонга кўра, Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси қўшимча имконият
Келаси йилдан бошлаб ўзбандлар ихтиёрий эмас, мажбурий тартибда ижтимоий солиқ тўлашга ўтказилиши мумкин (бу ҳақда пенсия ислоҳоти бўйича йиғилишда ҳам, фискал стратегияда ҳам ишоралар берилганди). Фискал диалогда қатнашган Spot нашрининг ёзишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзбандларнинг ижтимоий солиқ бўйича тўлови бирхиллаштирилиши режа қилинган ва агар бу таклифи амалга ошса, ҳар икки тои
Пенсия олувчилар сони келаси йилда 165 минг нафарга ошади ва қарийб 4,6 миллион кишига етади. Ўртача пенсия миқдори 1,7 млн.сўмдан 1,8 млн.сўмгача, 5,9%га кўпаяди. 2027–2029-йилларда ислоҳотлар амалга оширилмаган тақдирда пенсия тизимининг бюджетга боғлиқлиги юқори даражада сақланиб қолиши кутилмоқда. Мавжуд ҳолат таҳлили норасмий бандлик туфайли даромадлар базасининг чеклангани ва ижтимоий солиқ
Йиғилишдан кейин Ахборотга интервью берган Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов пенсия тизимидаги ўзгаришларнинг айримларини очиқлаган. Фозилкаримовга кўра, адолатли пенсия тизими - ҳар бир пенсионер ўзи ҳақида ўзи қайғурадиган тизим яратиш вазифаси қўйилмоқда. Бунинг учун Пенсия жамғармаси даромадлари ва харажатлари мувозанатлаштирилади (ҳозирда Пенсия жамғармаси 86 трлн.сўм
Кечаги презентация бўйича матбуотга очиқланган таклифлар, хусусан, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ўзгартиришлар, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш, пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ошириш кабилар билан пенсия тизими ислоҳ бўлиб қолади ва шу билан чегараланади, дейиш қийин. Тизимни ислоҳ қилиш билан боғлиқ энг оғриқли ва ёқи
Ўртача пенсиянинг ўсиши секинлашишда давом этади. 2024 йилда ўртача пенсия миқдори 16,0%га, 2025 йилда 10,1%га ўсган бўлса, 2026 йилда атига 7,0%га ўсиши кўзда тутилган. Келаси йилда пенсия олувчилар сони 4 426 мингга етади (янги пенсия олувчилар +310 минг), пенсия тўловининг ўртача миқдори 1 686,8 мингни ташкил этади. Даромадлари тезроқ ўсаётганига қарамай, 2026 йилда ҳам Пенсия жамғармасининг
Пенсия ислоҳоти зарурияти ва уни амалга ошириш режалари янги Конституция қабул қилиниши билан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон - 2030" Стратегиясида акс этмаган эди. Ваҳоланки, 2023 йилга келиб, Пенсия жамғармасининг муаммолари аниқ намоён бўла бошлаган ва ошаётган дефицит тимсоҳ оғзи кўринишини олиб бўлганди. Қизиқ тарафи, ҳатто хусусий жамғариб бориладиган пенсия тизимини яратиш вазифаси Ўзбекистон-2
Spot'нинг Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Атаджановга таяниб маълум қилишича, Пенсия ислоҳоти лойиҳасида пенсияга чиқишнинг энг кам ёшини ошириш кўзда тутилмоқда. Бунда пенсия ёши эркаклар учун — ҳозирги 60 ёшдан 63 ёшгача, аёллар учун — 55 ёшдан 58 ёшгача оширилади. Жараён босқичма-босқич юз беради — пенсия ёши ҳар йили ярим йилга кўтарилади. Муродбек Атаджановга кўра, дунёнинг кўпла
2024 йил октябрдаги парламент сайловларида биронта партия пенсия ислоҳоти, хусусан, пенсия ёши ва бадалларини ошириш масаласини кўтармаган. Яъни, партиялар ҳам, уларнинг кўп мандатли округларида кўрсатган номзодлари ҳам сайловчиларга қарата "биз кўп ўрин эгалласак, албатта, пенсия ёшини камида 5 ёшга кўтарамиз, бадалларни оширамиз, бюджетга босимни камайтириш учун бундан бошқа чорамиз йўқ" дея рў
ХВЖ хулосаларида Ўзбекистоннинг амалдаги пенсия тизими ислоҳотларга муҳтожлиги, пенсия ёшини ошириш, имтиёзли ставкаларни бекор қилиш ва тўловларни автоматик индексациялашга ўтиш каби таклифлари халқона ислоҳот умидларидан кўра, хавотирларни уйғота бошламоқда. Бежизга Пенсия жамғармаси дарҳол Ўзбекистонда яқин кунларда пенсия ёши ошириш тўғрисида ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмагани ҳақидаги
Стратегик ислоҳотлар агентлиги пенсия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш, шу жумладан пенсия тайинлаш шартларини қайта кўриб чиқиш, пенсия ёшини умр давомийлигига мослаб қайта кўриб чиқиш, иш стажи ёки пенсия олиш учун бадалларни қайта кўриб чиқиш, пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли қамровини ошириш зарурияти ҳақида бонг урмоқда. Аҳволимиз ва тенденциялар ҳақида тасаввур
2024 йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилиши белгиланган. Ҳозир камбағаллик минимуми ҳисобланган ушбу миқдор 621 минг сўмни ташкил этади. Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам камида шу суммага етказилиши керак бўлади. Булар: иш стажи тўлиқ бўлма
Халқ банкидаги шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари, албатта, хусусий пенсия жамғармаси эмас. Лекин 20 йил аввалги Пенсия реформаси орзулари, бозор тамойиллари асосида ишлайдиган жамғариб бориладиган пенсия таъминотига ўтиш режалари шунга етаклаши керак эди. Бу тириклайин кўмилган ғояларни бир четга сурган тақдиримиздаям, Халқ банки айтайлик, 5 трлн.сўмлик жамғарилган маблағлар ҳисоб
Миллионлаб ўзбекистонликларнинг иш ҳақидан йиғилиб бориладиган шахсий пенсия жамғармалари Халқ банкида сақланмаслиги керак. Жамғарманинг, яъни пенсия жамғармасининг моҳияти йиғилаётган маблағларнинг қийматини оширишда, йўқотишда эмас. Ўзбекистонликлар мажбурий равишда Халқ банкида сақлаб келаётган шахсий пенсия жамғармалари эса аксинча, йилдан йилдан қийматини йўқотиб, сув пулига айланиб бормоқда
Ўзбекистон амалдаги пенсия тизимини ислоҳ қилишга муҳтож. Пенсия жамғармасининг дефицити йилдан йилга ошиб, унинг бюджетга босими ва юкламаси фақат ортиб бормоқда. Бюджетдан Пенсия жамғармасига трансфертлар йилдан йилга ошиб бораётганига эътибор беринг: 2020 йилда 9,1 трлн.сўм; 2021 йилда 12,9 трлн.сўм. 2022 йилда 13,3 трлн.сўм. 2023 йилда 14,0 трлн.сўм (кутилма). 2024 йил бюджетида пенсионерлар