15K39Telegramda ochish
Бир овоздан маъқуллов: Сўллар муҳим ижтимоий муаммоларни яна кўтармаган Бош вазир ўринбосари ҳар куни парламентга ҳисоб ва ҳисобот бергани келавермайди. Шундай экан, ўзини ўзи мухолифат деб эълон қилган ХДПниям, Адолатниям вазифаси ҳисоботни қўшқўллаб қувватлашдан ташқари, фурсатдан фойдаланиб, муҳим ижтимоий муаммоларни ва оғриқларни кўндаланг қўйиши ҳам бўлиши керак эди. Бутун Ўзбекистон шу кунларда "пенсия ислоҳоти" кутилмалари билан яшаяпти, газлашмаган ярим Ўзбекистон пропан каррасига қимматласа, эвазига нимадир олиши мумкинлиги ёки навбатдаги марта кўзи шамғалат қилиниб, алданиши мумкинлиги ташвишида, монополиялар ва олигархлар назоратидаги энерготоварлар потираб қимматламоқда, ана-мана етовлашиб транспорт, сув, иситиш ва иссиқлик тарифлари ошади, мактаб, боғча, касалхонагача бўлган ижтимоий объектлар ёппасига ва апил-тапиш сотилмоқда. Лекин бу муаммолар ижтимоий деб эълон қилинган мамлакат Парламенти кун тартибида йўқ. Шунақа тасаввурки, пештоқига Олий Мажлис деб ёзиб қўйилган муҳташам бинода сизнинг, бизнинг — ҳеч биримизнинг вакилларимиз йўқдек.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin