19K20Telegramda ochish
“Инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда” Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида, ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган. Регуляторга кўра, иқтисодиётда барқарор ялпи истеъмол талаби, таклиф омиллари ҳамда хизматлар соҳасидаги юқори нарх динамикаси ҳисобига маълум даражада инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда. 2025 йил якунига умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бунда, миллий валютанинг мустаҳкамланиши аввалги баҳолашларга нисбатан юқорироқ даражада шакллангани ҳисобига импорт инфляцияси ва инфляцион кутилмаларга пасайтирувчи таъсири кутилганидан кучлироқ бўлгани инфляция прогнозининг пасайиш томонга қайта кўриб чиқилишини тақозо этган. Хизматлар соҳасидаги инфляция маълум даражада секинлашганига қарамасдан, талаб омиллари ҳисобига умумий инфляция даражасидан юқорилигича қолмоқда. Жорий инфляциянинг пасаювчи динамикаси билан бир қаторда келгусида таклиф омиллари бўйича хатарлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, айрим асосий озиқ-овқат товарлари таклифи билан боғлиқ хатарлар, сўнгги ойлардаги транспорт хизматлари нархларининг ошиши ҳамда тартибга солинадиган нархларнинг индексацияси билан боғлиқ иккиламчи таъсирлар шулар жумласидандир. Янгиланган прогнозларга кўра, 2026 йил якунлари бўйича инфляция даражаси 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin