
Шакл эмас, моҳият муҳим
Ижтимоий тармоқларда сайлов тарғиботига оид баннерларда номзодлар фамилияси ва исмини ёзишда хатоликка йўл қўйилгани акс этган фотолар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Техник хато минглаб плакатлар чиқараётганда ҳаммада ҳам бўлиши мумкин.
Шу билан бирга кампания пайтида дастур мазмун мундарижаси қолиб, техник хатолар муҳокама қилингани ва қилинаётгани ўйга толдириши керак.
Сиёсий жараёнларга жиддийроқ ёндашиш учун сиёсий жараёнлардаги муҳокамалар ҳам жиддийлашиши керак.