28K98Telegramda ochish
Иқтисодий ўсиш секинлашади, инфляция тезлашади Халқаро Валюта Жамғармаси миссияси навбатдаги ташрифини якунлади ва ташриф якунлари бўйича дастлабки хулосаларини очиқлади. Миссия раҳбари Яссер Абдих баёнотига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти юз бераётган охирги глобал чақириқларга нисбатан мисли кўрилмаган барқарорликни намойиш этмоқда. 2024 йилда давлат бюджети консолидацияси, ташқи савдо дефицити ва ташқи хатарлар омиллари иқтисодий ўсишни 5,2%гача секинлаштиради. Энергетика тарифларининг либерализацияси инфляция суръатини 11,0%гача тезлаштиради. Жорий операциялар ҳисоби сальдоси ЯИМнинг 5,2%ига етиши прогноз қилинган. Маълумот учун, Ўзбекистон расмийлари 2024 йилда 5,8%гача иқтисодий ўсиш ва 8-10%гача инфляция юз беришини кутишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin