22K76Telegramda ochish
Халқаро валюта жамғармаси миссияси: Иқтисодий ўсиш секинлашади Халқаро валюта жамғармасининг миссияси Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи якунлари бўйича хулосаларини эълон қилган. Баёнотда 2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бироз секинлашиши ва 5%дан камроқ бўлиши, инфляция юқори даражада сақланиб қолиниши қайд этилган. Ўзбекистон иқтисодий истиқболларининг ёмонлашуви Украинадаги урушнинг яна давом этиши, глобал ўсишнинг секинлашиши ва молиявий шароитларнинг ёмонлашуви рискларини ҳам ўз ичига олади. Хулосалардаги айрим тезислар: Пул-кредит сиёсати инфляцияни пасайтиришни кўзда тутадиган қаттиқ даражада сақланиб қолиши керак. Имтиёзларни бекор қилиш орқали солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ қонунчилигига амал қилиш ишларини давом эттириш зарур. Хусусийлаштириш тўғрисидаги янги қонун хусусийлаштириш жараёнини шаффоф ва рақобатли ўтишига ёрдам бериши керак. Рақобатни рағбатлантириш ва бизнес учун тенг имкониятлар яратиш зарур. Хусусан йирик қурилиш ва инфратузилмавий лойиҳаларда манфаатлар тўқнашувини камайтиришни кўзда тутувчи бенефициарликка оид талабларни кучайтириш орқали бошқарув тизимини яхшилаш керак. Электр энергияси ва сувга оид тарифларни аввал харажатларни қоплаш даражасигача, кейин бозор нархларига ўтказиш лозим. Ер ислоҳотларини, хусусан ҳуқуқларни таъминлаш ва ер сотиш имкониятларини инобатга олиб давом эттириш зарур. Хуллас, ўзимизнинг танқидчилар шу пайтгача нима деб келишаётган бўлса ҳаммаси Миссия хулосасида бирма-бир такрорланган. Лекин яхши тарафи шуки, провинциал комплексга эга тепадагилар учун бу хулосалар кўпроқ таъсирга эга бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin